Birlamchi bozor uchun avtokredit

 

Кредитлашнинг асосий параметрлари ва шартлари (бирламчи)

1.1. Кредитининг хусусиятлари Муддатли кредит
1.2. Кредит маҳсулотининг номланиши Автокредит
1.3. Фуқароликка талаб Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти
1.4. Кредит маҳсулотининг мақсади Истеъмол кредити – бирламчи бозордан автомобил сотиб олиш учун
1.5. Кредитнинг валютаси Миллий валютада; Сўм
1.6. Муддати Максимал муддат имтиёзли даврсиз - 60 (олтмиш) ой
1.7. Фоиз ставкаси / Бошланғич бадал Фоиз ставкаси 1-12 ой 13–24 ой 25–36 ой 37–48 ой 49–60 ой
Бошланғич бадал 30% 22,5% 23% 24% 25% 26%
Бошланғич бадал (>=) 40% 21% 22% 23% 24% 25%
Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун фоиз ставкалар (>=30%)* 23% 24% 25% 26% 27%

- Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахс - доимий ойлик иш хақига эга бўлмаган жисмоний шахслар тушунилади (якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар ҳам киради).

- Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобрақамларида камида охирги 6 (олти) ой давомида мунтазам пул тушуми мавжуд бўлиши лозим.

• Сотиб олинаётган автотранспорт воситасидан ташқари етарли миқдорда бошқа таъминот тақдим қилинган тақдирда бошланғич бадал талаб қилинмайди.

1.8 Қарз олувчи томонидан берилган кредит аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш шартлари 5 (беш) иш кунигача (тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилган ҳолда).
1.9 Кредитнинг максимал миқдори 900.000.000,00 (Тўққиз юз миллион) сўм
1.10 Керакли ҳужжатлар тўплами
  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг шахсини тасдикловчи хужжат (Паспорт, ID-карта, яшаш учун гувохнома ва х.к.) асл нусҳаси;
  • автотранспорт воситасини олди-сотди шартномаси;
  • Қарз олувчининг даромадини тасдиқловчи ҳужжат (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган доромадлар, нафақа, ижара ҳақи ва бошқа расмий даромадлар);
  • Расмий даромадга эга бўлмаган қарз олувчининг банк ҳисобрақамидан айланма.
1.11 Таъминоти тури (гаров)
  • Cотиб олинаётган ва/ёки бошқа транспорт воситаси;
  • Кўчмас мулк гарови;
  • Учинчи шахслар кафиллиги (қўшимча таъминот сифатида);
  • Кредит кайтмаслик хатарини суғурта килиш полиси (сотиб олинаётган транспорт воситаси гаровга расмийлаштирилгунга қадар);
  • Банкка алоқадор бўлган шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича таъминот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда қабул қилинади.
1.12 Қарз олувчига қўйиладиган талаблар
  • Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача;
  • салбий кредит тарихининг йўқлиги;
  • Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
  • Мижознинг ўртача ойлик даромадинидан келиб чиқиб, мавжуд кредит тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларидан қолган маблағини 50% кредитнинг асосий ва фоиз тўловларини сўндиришга йўналтирилиши;
  • Расмий даромадга эга бўлмаган шахслар кредит тўлови учун етарли миқдорда даромадлари хақида маълумот тақдим қилади.
1.13 Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар
  • Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача;
  • Салбий кредит тарихининг йўқлиги;
  • Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
  • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг жами ўртача соф даромадларининг 50% кредит бўйича энг юқори ойлик тўловни ҳамда мавжуд кредитлари/қарздорлиги бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши лозим.
1.14 Кредитни ажратиш шакли Олди-сотди шартномасига асосан сотувчининг ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш
1.15 Кредит ажратиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш муддати 30 (ўттиз) кун
1.16 Оралиқ тўловларнинг даврийлиги Ҳар ой
1.17 Tўлов шакли Аннуитет ва/ёки дифференцияланган ҳисобли тўлов

0,00 UZS
17/04/2026